26 март 2020 169

Шаҳрисабз шаҳар тезкор ходимлари томонидан ўғирлик жинояти фош этилди

2020 йил 19 март куни, Шаҳрисабз тумани Мевазор МФЙ Мўминобод қишлоғида яшовчи Раупов Зафар Саъдулло ўғли Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:15 ларда, Шаҳрисабз шаҳар Қўшҳовуз МФЙ ҳудудида жойлашган “Халқ банки” Шаҳрисабз филиалининг автомашиналар тураргоҳида турган, ўзига тегишли бўлган “ВАЗ-2103” русумли 70 Т 405 ВА давлат белгили автомашинасининг орқа юкхонасида бўлган 5.000.000 сўм пулларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, ушбу жиноятни Шаҳрисабз шаҳар Зиёкор МФЙ Эъзоз кўчасида яшовчи Ш.С.С. содир этганлиги аниқланиб, ундан 2.000.000 сўм пул тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан фуқаро Ш.С.С.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага