4 октябр 2020 267

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан “Кексалар ҳафталиги” ташкил этилди

Дунёда шундай касблар борки, роҳатидан меҳнати, муваффақиятидан заҳмати кўп. Устоз ва мураббийларнинг фидойи меҳнатини ҳам шунга қиёслаш мумкин. Оилада ўғил фарзанд дунёга келган куниёқ, у устоз тарбиясига бириктирилган. Чиндан ҳам билим олиб, камолот чўққисига етишишимизда ушбу инсонларнинг машаққатли меҳнатлари бор албатта. Инсонни, айниқса кексаларни эъзозлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлардаги бўлинмалари томонидан фахрийларга ҳурмат эътибор билан қараш ҳамда уларнинг ҳаётий бой тажрибаларидан ёшларни тарбиясида фойдаланиш борасида бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бошқарма томонидан ҳар ойнинг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари томонидан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда ҳам ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини ёш ходимларга ўргатиб келаётган кекса ёшдаги фахрийлар билан дилдан суҳбат ўтказиш мақсадида кексалар ҳафталиги ўтказилди.

Унда Ички ишлар органлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари собиқ раҳбарлари Акбар ака Худойқулов, Абдурашид ака Турғунов, Олим ака Зулпонов ва бошқа меҳнатлари кўп синган устозларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилди.

Ташриф чоғида Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари тизимда фаолият юритган собиқ фахрий ходимлар ҳолидан хабар олдилар ҳамда уларга ўзларининг самимий тилакларини изҳор қилдилар. Бошқарма ходимлари томонидан эҳтиром сифатида олиб келинган эсдалик совғалари тақдим этилди. Шу куни шогирдлар қадрли устозлари даврасида суҳбат қуриб, самимий дил изҳорларини билдиришди.

Ўтказилган тадбирдаги кўтаринки кайфият, ўз касбидан фахрланиш туйғулари ёш ходимларнинг кейинги фаолиятида ўз натижасини кўрсатади деб ишонамиз.

Зеро, фидойи устозларни ардоқлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий ва айни дамда янгича маъно ва мазмун касб этган қадриятлардандир.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага