24 ноябр 2020 174

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хабар қилади

Ҳурматли Сирдарёликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 16 август кунидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5156 сон фармони асосида 2019 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб, Республикамиз ҳудудидан ташқарига чиқаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб бериш амалга киритилди.

Мазкур фармон талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси билан ҳалқаро шартномаларга кўра виза асосида кириб-чиқиш тартиби ўрнатилган давлатларга 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, дунёнинг барча мамлакатларига эса 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирган ҳолда республикамиз ҳудудидан чиқиш амалга оширилиши белгиланган.

2021 йилнинг 1 январидан, дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун ҳорижга чиқиш биометрик паспорти зарурлиги, шу сабаб фуқароларнинг мурожаатлари кўпайиб кетиши эҳтимоли мавжудлигини инобатга олган ҳолда, келгусида ҳорижга чиқиш истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ҳорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш учун вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қиламиз.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага