1 феврал 2020 803

Сирдарё вилоятида даҳшатли ЙТҲ юз берди. 5 киши вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ҳабар беришича, бугун тонгда соат 08:30 ларда 19 ёшли Ш.Б., ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида, Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М.,нинг бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага