5 ноябр 2020 125

Сирдарё вилоятида доимий яшовчи хорижий фуқаролар диққатига

Эндиликда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқароларнинг “Хорижий фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси” билан хорижий давлатларга чиқишлари бекор қилинади.

Маълумки, ”Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил 28 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли Қарори эълон қилиниш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларини хорижга чиқиш тартиби соддалаштирилди.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг “Хорижий фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси” билан хорижий давлатларга чиқишлари 2021 йил 1 январдан бекор қилинганлиги сабабли вилоятимиз ҳудудида доимий истиқомат қилувчи барча хорижий фуқаролар ва улар билан бирга доимий рўйхатга олинган  16 ёшга тўлмаган фарзандларининг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб бўлмаган) миллий паспортларига доимий турар жойи бўйича хизмат кўрсатувчи ҳудудий М ва ФР хизматлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатга олинган” муҳри босилади.

Шу муносабат билан вилоятимизда доимий яшовчи хорижий фуқароларни доимий турар жойи бўйича ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига ўзларининг миллий паспорти ва яшаш гувоҳномаси билан биргаликда мурожаат қилишларини тавсия этамиз.

Қўшимча маълумотлар олиш учун Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг +99867-227-65-00 телефон рақами орқали масъул ходимларга  мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага