23 феврал 2021 104

Ситуацион машғулотлар фойда бермоқда

Замонавий билимларни пухта эгаллаган мутахассис кадрлар ҳамма соҳа учун керак. Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқитилаётган мутахассисликлар орасида “тергов фаолияти” йўналиши ҳам бор. 

Курсантларнинг пухта билим олиши, назарий билимларини амалий кўникмалар ёрдамида мустаҳкамлаши учун Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси қошида ўқув-методик хона ташкил этилган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган инновацион хона, тергов ҳаракатларини ўтказиш хонаси ҳамда виртуал криминалистик полигондан иборат мажмуада машғулотлар амалиётга яқинлаштирилган шароитда ўтказилади. 

– Таълимда назария ва амалиёт ўртасидаги боғлиқлик муҳим аҳамият касб этаркан, – дейди Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида иш ўрганаётган 3-босқич курсанти Севара Бахтиярова. – Уч йил мобайнида эгаллаган назарий билимларимизни амалиётда мустаҳкамлаш орқали касбий кўникмаларимизни ошириб бораяпмиз. Иш ўрганиш амалиёти даврида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш, қайд қилиш, ҳодиса содир этилган жойда кўрсатувларни олиш, гумон қилинувчиларни сўроқ қилиш, айбланувчи ва жабрланувчини юзлаштириш каби ҳаракатларни мустақил тарзда бажаришга ҳаракат қилаяпмиз. Академиядаги ситуацион машғулотлар жараёнида устозларимиздан олган сабоқларимиз амалиётда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Айтиш керакки, ўқув жараёнидаги ислоҳотлар натижасида битирувчи курсантлар учун иш ўрганиш амалиёти муддати тўрт ой этиб белгиланган. Ушбу давр бўлажак соҳа вакилларини касбга йўналтириш, танлаган мутахассислиги бўйича етук малакали кадрлар этиб тайёрлашда муҳим омил бўлмоқда. 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати   

 
© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага