19 апрел 2021 527

СМСларни тарқатиб юбормаслик эвазига пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 15 апрель куни Пастдарғом туманида яшовчи, Хайрулло исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Умида исмли шахс таниши, Бахора исмли аёл билан билан ёзишган СМСларини қўлга киритиб, ушбу ёзувларни турмуш ўртоғига беришини айтиб қўрқитиб, маълумотларни тарқатиб юбормаслик эвазига 14.000.000 сўм пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

2021 йил 15 апрель куни Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Умида келишилган пуллардан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага