22 май 2020 94

Танқид ва таҳлил - келажак пойдевори

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида профилактика хизмати томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган учрашувлар давом этмоқда.

Мавзу доирасида яқинда вилоятнинг Касби ва Ғузор тумани ички ишлар бўлимлари профилактика хизмати томонидан жиноятчиликка қарши курашишда қонунбузарликни барвақт аниқлаб олдини олиш ва унга қарши курашиш, кунлик фаолияти, белгиланган хизмат уйида яшаши, томорқа ва кийиниш маданияти кўздан кечирилганда айрим камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди ва танқид қилинди.

Бошқарма раҳбарияти томонидан кенг қамровда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, масъул раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди. 

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага