17 сентябр 2020 87

"Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири доирасида Ховос темир йўл бекатида йўловчилар текширувдан ўтказилди

Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ва Ховос тармоқ Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда ҳафтанинг Чоршанба куни "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири доирасида Ховос темир йўл бекатида карантин қоидаларига риоя этган холда йўловчилар текширувдан ўтказилди.

Йўловчиларнинг тана ҳароратлари ўлчаниб, янги ниқоблар тарқатилди. Йўловчиларга темир йўлларда ҳаракатланиш давомида турли хилдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида темир йўл қоидаларига қатъий амал қилишлари, ўзи билан тиғли буюмларни олиб юрмаслик ҳамда ижтимоий масофани сақлаган холда карантин қоидаларига риоя этишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, темир йўл корхона ва ташкилотларда ишчилар карантин хамда хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари текширилди. Текширув тадбирлари давомида карантин қоидаларини бузган ишчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага