7 апрел 2021 293

"Темур тузуклари билимдони" интеллектуал танлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси  Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида “Темур тузуклари билимдони” интеллектуал танлови бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад - буюк саркарда Сохибқирон Амир Темурнинг бой маънавий меъросини, ҳарбий санъат, маданият, жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ҳамда келгуси авлодларга безавол етказиш, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама тарғиб этиш, ўқувчи ёшларнинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлашдан иборат бўлди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг “Темурбек авлодлари”, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг “Соҳибқирон”, Бахт ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасининг “Ўзбекнинг забардаст баҳодирлари” ҳамда  Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Соҳибқирон ворислари” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Танлов натижасига кўра, Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Соҳибқирон ворислари” гуруҳи тўрт жамоа орасида ўзларининг билимдонлиги ва зукколиги билан мутлақ ғолибликни қўлга киритди ҳамда биринчи даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иккинчи шартга кўра, иштирокчилар  Амир Темурнинг “Темур тузуклари” бўйича назарий билимларини синовдан ўтказдилар,  саволларга қисқа вақт ичида аниқ ва тўғри жавобларни берганликлари учун Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Соҳибқирон ворислари” жамоаси иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида эътироф этилди.

Танловнинг  учинчи шартида тадбир иштирокчилари томонидан Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва ижоди, ҳарбий санъатига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Соҳибқирон ворислари” жамоаси “Соҳибқирон ворислари” гуруҳи Ўзбекистон Қаҳрамони шоир Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмаси ҳамда адиб Ғулом Каримнинг “Соҳибқирон ва аллома” асарларидан парча ижро этишди. Саҳна кўринишида буюк аждодимиз Амир Темур тимсолини жонли гавдалантиришди. Ушбу саҳна кўринишлари тадбир иштирокчилари ҳамда ўқувчи ёшларда тарбиявий аҳамияти жиҳатидан катта таассурот қолдирди.

 “Темур тузуклари билимдони” кўрик-танловида  иштирок этиш орқали ўқувчиларимиз қалбида буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг адолатли давлат тузиш ҳақидаги ўгитлари чуқур сингдирилди, бу эса ўз навбатида Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс даврига мос мард, довюрак ва жасур ўғлонларни тарбиялашга хизмат қилади.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага