10 феврал 2020 450

Тезликни ошириш фожеага олиб келди

9 февраль куни тахминан соат 01:50 ларда 24 ёшли Р.Н. “Lacetti” русумли автомашинасини Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўли бўйлаб бошқариб бориб, мазкур йўлнинг 154 км.да белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж.нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага