28 ноябр 2020 204

Тошкент метрополитени бекатларида ҳаракат ва фуқаролар хавфсизлиги таъминоти ўрганилди

27 ноябрь куни  ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи, соҳавий раҳбарлар ва “Махсус видео алоқа монтаж” МЧЖ масъул ходимлари иштирокида Тошкент метрополитени  бекатларида ҳаракат ва фуқаролар хавфсизлигини бекатларда амалга оширилган ишлар, хавфсизликни таъминлаш бўйича хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари ва бошқа хизмат ходимларига яратилган шароитлар ўрганилди.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида Чилонзор йўналишидаги Олмазор, Чилонзор, М.Улуғбек, Новза, Миллий боғ, Халқлар дўстлиги бекатларига жалб қилинган ходимлар иш фаолияти ва “Махсус видео алоқа монтаж” МЧЖ томонидан ўрнатилган “НОВУС” русумли видеокузатув мосламаларининг ишлаш тартиби ўрганилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги №1010-сон Қарорига асосан, Тошкент минтақаси темир йўл узелининг Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида жойлашган транспорт объектларида жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, “Тошкент-Марказий” вокзалида ишга туширилган “ситуацион” ягона кузатув марказининг фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, ер усти ҳалқа йўлининг Дўстлик-2 бекатининг 1 ва 7-бекатларига хизматга жалб қилинган ва мазкур бекатларга ўрнатилган видеокузатув мосламаларининг ишлаш тартиби ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида ўзаро ҳамкорликда Тошкент метрополитени бекатларида бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган замонавий русумдаги видеокузатув мосламаларини ўрнатиш белгиланди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага