12 май 2020 283

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти раҳбарияти ва жамоасини “Постда” – “На посту” газеталари ташкил этилганининг 90 йиллиги муносабати билан табриклайди!

Йиллар давомида газета ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жамиятдаги ўрни, идоранинг мақсади ва вазифалари ҳақидаги ишончли маълумотлар манбаи сифатида танилди. Нашрлар саҳифаларида мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг хизмати, одамларни ўз жонларини аямасдан ҳимоя қилган қаҳрамонлар ҳақида сўзлаб берилади.

Доим замон билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилаётган таҳририят жамоаси, газета саҳифаларида қонунчиликдаги ислоҳотлар ҳақида ҳам сўзлаб, қонунчилик тарғиботи ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишда катта ҳисса қўшмоқдалар.

Карантин кунларида таҳририят жамоаси ўқувчиларни ахборот вакуумида ташлаб қўймади ва тезда фаолиятни интернет тармоғида давом эттиришни йўлга қўйди.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби “Постда”-“На посту” газетасини 90 йиллиги билан табриклайди ва уларга равнақ, фаровонлик ва садоқатли ўқувчилари кўпайишини тилаб қолади.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага