22 сентябр 2020 186

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Шайхонтоҳур туманида автосервис ишчисидан 22 грамм "спайс" топишди

Шайхонтоҳур туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 11 сентябрь куни тахминан соат 21.00 да холислар иштирокида 25 ёшли автосервис ишчиси Ҳамидулла Г.дан 22,86 гр. спайс топилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

 

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага