24 март 2020 116

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига ҳуқуқ-тартиботни ва Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг тавсияларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулиятли вазифалар юклатилган.

Бектемир туманида пойтахт ИИББ ходимлари Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Тошкент шаҳар бўлинмаси вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ва шаҳар кўчаларида аҳоли ўртасида профилактик ишлар олиб бормоқдалар.

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига санитария ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш муҳимлиги эслатилмоқда, карантин қоидалари ҳақида маълумот берилиб, хусусан нима сабабдан кўчага камроқ чиқиш муҳимлиги, оммавий тадбирлар ташкил қилмаслик кераклиги тушунтирилқмода.

Айни вақтда соғлиқни сақлаш соҳаси ишчиларига карантин чораларига амал қилинишини, уйда изоляция шароитида бўлиши керак бўлганларни назорат қилишда кўмак бериш зарур.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Тошкент шаҳар ИИББ ўзингизни, қариндош ва яқинларингизни коронавирус инфекциясидан сақлаш учун сизларни карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради. Саломат бўлинг, ўзингизни асранг!

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага