2 август 2020 91

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан яна бир «қорадори» занжири узилиб, гумонланувчилар қўлга олинди

Республика чегарасидан наркотик олиб ўтиб савдо қилувчи икки шахс тахминий баҳоси 40 миллион сўмга тенг бўлган ашёвий далил билан қўлга олинган. Ушланган шахсларга жиноий иш очилган.

Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Бекобод шаҳар ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бекобод шаҳрида яшовчи 27 ёшли Аброржон Х. холислар иштирокида гумонланиб текширилганда, унинг ёнидан вазни 500 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ушланган шахс билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, у гашиш гиёҳвандлик воситасини, яқин таниши Сарвар исмли шахсдан 3.500 АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги ҳамда ҳозирда ўзининг мижозларига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.

Сарвар исмли шахсни жиноят устида қўлга олиш мақсадида, ўтказилган тезкор тадбир давом эттирилади.

Бекобод шаҳрида яшовчи 22 ёшли Сарвар Х. мижози Аброржонга гашиш гиёҳвандлик воситаси эвазига келишилган пул миқдорининг 200 АҚШ доллари ва 2 миллион 20 минг сўмини олаётган вақтида қўлга олинган.

Қўлга олинган Сарвар Х. билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, у гашиш гиёҳвандлик воситасини, Тожикистон Республикасида яшовчи таниши Ҳасан исмли шахсдан 3 500 АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги аниқланган.

Ҳозирда Бекобод шаҳар ИИБ ТБ томонидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага