20 ноябр 2020 630

Тошкентда олти йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Тўрт нафар шахсларга нисбатан жиноий иш очилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жумладан, Тошкент вилояти ДХХ, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят Прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 32 ёшли “Севара” исмли аёл ўзининг уч нафар жиноий шериклари ва бошқалар билан уюшган гуруҳ ташкил этиб, 6 йил мобайнида, яъни 2014 йилдан 2020 йил шу даврига қадар Тошкент шаҳрининг турли жойларидан бир нечта ижарага олинган уйларда, қўшмачилик, фоҳишахона ташкил қилиш, фоҳишалик билан шуғуллантириш орқали пулга муҳтож аёлларни маълум миқдордаги пуллар эвазига бошқа эркаклар билан муттасил равишда жинсий алоқада бўлишларига ундаб, бу иш учун уларга шароит яратиб келганлиг, шунингдек, олган даромадларни гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаб келинганлиги аниқланиб, ушбу гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Севара” исмли шахс ва унинг 3 нафар жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми «б, в» бандлари ва 135-моддаси 3-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага