21 феврал 2021 180

Тошлоқ туманида хонадонга ўғирликка тушган номаълум шахс аниқланди

Тошлоқ тумани. 19 сентябрь куни Ғ.Ғулом кўчасида яшовчи Р.М имли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига эшик қулфини калит танлаш йўли билан, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидаги сумкада бўлган 400 АҚШ доллар ва 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.А. содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишига замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага