21 май 2020 915

Туркманистон Республикасида 61 нафар юртимиз фуқаролари амнистия актига асосан озод қилинди

Туркманистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда эълон қилинган амнистия актига асосан озодликка чиқарилиб, юртимизга қайтарилди. 

Озод этилганларнинг 59 нафари эркак ва 2 нафари аёллар бўлиб, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидан, 2 нафари Бухоро, 3 нафари Тошкент, 5 нафари Қашқадарё, 25 нафари Хоразм вилояти ва 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролардир. 

Улар карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда Бухоро вилояти Олот туманидаги Божхона чегара пости орқали Республика ҳудудига киритилиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14 кунлик махсус карантин сақлаш жойига жойлаштирилди.

Улар орасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қидирувда бўлган 5 нафар шахсларнинг 3 нафари Хоразм вилояти ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар. 2 нафар шахслар махсус конвой автомашинаси орқали яшаш жойи - Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага