17 октябр 2020 194

Учқўрғон туманида тасвирларни тарқатмаслик учун 100 доллар талаб қилган шахс ушланди

3 октябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, таниши 2000 йилда туғилган фуқаро уни бир фуқаро билан уришганлиги тасвирланган видеоси борлигини, ушбу тасвирни “Телеграм” ижтимоий тармоғида тарқатиб юборишлигини айтиб, уни қўрқитиб, ушбу видео тасвирни тарқатиб юбормаслиги эвазига 100 АҚШ доллари сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан шу йил 3 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учқўрғон тумани Кўприкбоши маҳалласи ҳудудида жойлашган “Учқўрғон деҳқон бозори”да 2000 йилда туғилган фуқаро аризачидан 100 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 15 октябрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага