18 май 2020 615

Ука ўғри бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 15 май куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи И.Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 апрель соат 12.00ларда номаълум шахс уйидан 1.000 АҚШ доллари ва умумий қиймати 1.100.000 сўмлик эркаклар қўл соатини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни И.Б.нинг укаси З.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага