16 сентябр 2020 193

Урганч туманида гиёҳфурушликка қўл урган аёлнинг жинояти муҳокама қилинди

Республикамиз бўйлаб кенг қамровда олиб борилаётган "Қорадори-2020" тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида Хоразм вилоятида "каннабис" ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноий ҳолатлар фош этилганлиги, ачинарлиси бу турдаги жиноятлар хотин-қизлар томонидан ҳам содир этилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида гиёҳфурушлик билан боғлиқ қонунга хилоф қилмиши фош этилган, Урганч туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган М.Р. исмли аёлнинг хатти-ҳаракатлари, ўзи яшовчи маҳаллада, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.

Муҳокама жараёнида сўзга чиққан Урганч тумани ИИБ раҳбарияти, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, имом-хатиб, отинойи ва маҳаллада яшовчи кайвони онахонлар гиёҳвандлик - аср вабоси эканлиги, у бошқа оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга сабаб бўлаётгани тўғрисида ҳаётий мисолларни келтириб, бу каби жиноятларнинг хотин-қизлар томонидан содир этилаётганлиги эса нафақат қонунларимизга, шу билан биргаликда миллий қадриятларимизга ҳам мутлақо зид эканлигига тўхталиб ўтдилар.

Эслатиб ўтамиз, М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага