21 июл 2021 235

Уйчилик фуқаро Давлатобод туманида велосипед ўғирлади

2021 йил 16 июль куни, Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 июль куни соат 09:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, дарвозахонасидан нархи 800.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага