27 май 2020 335

Уйда ҳеч ким йўқлигини аввалдан билган ўғрилар жуда кўп миқдордаги пулларни ўғирлади

Самарқанд. 2020 йилнинг 20 май куни 30 ёшли С.С. ва 33 ёшли А.Р.,лар жиноий тил бириктириб, таниши Самарқанд шаҳар Жомбой кўчасида яшовчи 22 ёшли М.Н., нинг яшаш уйида кўп миқдорда тилла тақинчоқлар ва пуллар борлигини, ушбу мол-мулклар турган жойини ҳамда уй эгаси М.Н. ва унинг оила аъзолари 2020 йил 20 май куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар уйида бўлмасликлари тўғрисида маълумотга эга бўлган ҳолда, шу куни соат 15:00 да  С.С., фуқаро М.Н., нинг уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, 148.440.000 сўмлик турли хилдаги тилла тақинчоқлар ва 3.100 АҚШ доллари нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, М.Н.,га умумий 179.841.636 сўмлик моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Р., га тегишли моддалар билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. С.С.,ни қўлга олиш ва терговга келтириш чоралари кўрилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, уйингизда моддий бойликларни асраб авайлашингизни, уйингизда ҳеч ким йўқлигидан бошқаларнинг хабари бўлмаслигини таъминлашингизни, дераза ромларига темир панжаралар ўрнатишингизни, эшиклар қулфланганлигига алоҳида эътибор қаратишингизни ҳамда имкон борича қўриқлаш пултларига уланишингизни тавсия қиламиз, зеро ўзингиз йиллар давомида меҳнат қилиб топган пулларингизни осон йўл билан бойлик орттириш пайида бўлган шахслар томонидан ўғирланишига имкон яратиб берманг.

Эслатма ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди, “ўғрилик, яъни ўзганинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага