11 июн 2021 118

"Ватанга, халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" мавзусида тадбир ўтказилди

Навоийда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда Навоий вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари иштирокида "Ватанга, халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" мавзусида тадбир ўтказилди.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хизмат фаолиятида қулай шарт-шароит яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш тўғрисида ўтказилган тадбирда дастлаб Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси вакиллари сўзга чиқди. Бўлимда ўз хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимларга хизмат қонунчилигида белгилангани каби иш тутиш, вазифаларни сидқидилдан бажариш, ҳар бир ҳолатга адолат билан ёндашиш борасида зарур тавсиялар берилди ва бажарилиши юзасидан назоратга олиш белгиланди.

Хусусан, шу кунга қадар иш фаолиятига Фидойилик билан ёндашган бир гуруҳ ходимлар масъулиятли хизмати учун бошқарма томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида ходимларнинг оила аъзоларига ҳам фарзандларининг машаққатли хизматларида елкадош бўлиб келаётганлиги эътироф этилиб ташаккур билдирилди.

Шунингдек, тадбир якунида 10 га яқин навоийлик ёшларга янги турдаги паспорт-ID карталари топширилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага