30 апрел 2021 836

Ватанпарварлик руҳида тарбияланаётган ёшлар келажагимиз таянчи

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрь кунидаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ-406-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июнь кунидаги «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 369-сон Қарори талабларига асосан, «Ватанпарварлик руҳида тарбияланаётган ёшлар келажагимиз таянчи» мавзусида Зарафшон шаҳри Ҳалқ таълим бўлимига қарашли 1-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида тадбир ташкил этилди.

Навоий вилояти ИИБ ЖИЭБ 12-сон Жазони ижро этиш колонияси соҳавий хизмат ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этиш, бу борадаги ишларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларини фаол жалб этиш, шунингдек ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага