19 сентябр 2020 160

Вобкент туманида навбатдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунидаги ПҚ-2833-сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Вобкент туман ИИБ ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Вобкент туманида режа асосида навбатдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси" куни тадбирлари ўтказилди.

Туманнинг Паноб, Сўфидеҳқон, Кўлхатиб ва бошқа бир қатор маҳаллаларнинг кўча ва қишлоқларида, корхона ва ташкилотларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида учрашувлар ва муҳокамалар ўтказилди. 

Вобкент туманида пандемия даврида синов тариқасида янги ўқув йилини бошлаган мактабларда карантин қоидаларига қай даражада риоя қилинаётганлиги, ушбу мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Вобкент туман ИИБ ходимлари томонидан туман ИИБ профилактик ҳисобида турувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб, уларнинг оилавий шароитларини ўргандилар, шу ўринда ногиронлардан ҳам хабар олдилар. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага