11 июн 2021 130

Халқаро илмий-амалий анжуман

ИИВ Академиясида бўлиб ўтган онлайн халқаро анжуман ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлашда криминалистика ва юридик психологиянинг роли ҳамда ўзаро алоқадорлигини ривожлантириш истиқболларига бағишланди. 

Таълим муассасаси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва таълим жараёнига самарали татбиқ этиш тобора муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. 

Илмий-амалий анжуманда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасалари, Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳри минтақавий суд экспертлари палатаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Бош прокуратура академияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази, Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази, Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан вакиллар, ҳуқуқшунос олимлар, юридик соҳада таълим олаётган талаба ва курсантлар иштирок этишди. 

Таъкидлаб ўтилганидек, халқаро амалиётда жиноятларни тергов қилиш ва очиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан профилактик ишларни амалга оширишда криминалистика ва юридик психологиянинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланилмоқда. Мазкур йўналишни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда соҳа учун етук малакали мутахассислар тайёрлашга эҳтиёж кучайиб бормоқда. Анжуманда жиноятларни очишда криминалистик тактик усул ва воситалар, полиграф ёрдамида психофизологик тадқиқотлар олиб бориш, шахснинг профил кўриниши ва хулқ-атворини ўрганишга йўналтирилган профайлинг усулини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида долзарб мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққанлар “Профессиональное взаимодействие участников уголовного процесса в контексте межгрупповой адаптационной парадигмы”, “Возможности психолого-криминалистической экспертизы”, “Внешний облик лица, причастного к совершению преступления, как криминалистическая информационная система”, “Использование психологических знаний при расследовании преступлений”, “Эмоциональный интеллект как фактор профессиональной компетентности сотрудников органов внутренних дел”, “Взаимодействие экспертов-почерковедов и экспертов судебно-технической экспертизы документов в профилактической деятельности”, “Инновационные технологии в судебно-экспертной деятельности: современное состояние и перспективы развития” мавзуларида маъруза қилдилар. 

Хорижлик ва маҳаллий экспертлар томонидан ўртага ташланган таклифлар, соҳани такомиллаштиришда халқаро тажрибанинг аҳамияти борасида билдирилган фикрлар мавзунинг долзарблигини оширди. 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага