13 сентябр 2020 119

Хатирчилик фуқаро топиб олган ов қуролини ихтиёрий равишда топширди

Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳудуд бўйлаб ўтказилаётган “Антитеррор-Тозалаш” тадбири давомида фуқаролар билан тушунтириш тарғибот ишлари самарали йўлга қўйилган. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, олиб борилган ташвиқот ишлари ўз натижасини бериб, жойлардаги баъзи фуқаролар ноқонуний сақлаб ёки сақланиб келинаётган ов қуролларини ихтиёрий равишда орган ходимларига топширишмоқда. Жумладан, 1981 йил Хатирчи туманида туғилган, оилали, ҳозирда "Чечакота" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Ш. ҳам янги иморат қураётганлиги сабаб, эски хонадонини бузаётган вақтда “Тоз” русумли, 2 стволли, 16 калибрли, № 80131-рақамли, 1950 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролини топиб олган. У мазкур ҳолатга қонуний ёндашган ҳолда, ўз ихтиёрига кўра мурожаат асосида ушбу буюмни туман ИИБ ходимларига топширган.

Фуқаро мурожаати Хатирчи туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайддан ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб олинди. Фуқароларнинг белгиланган қонун-қоидага бўйсуниши, тартиб-интизом асосида хатти-ҳаракат содир этиши ҳар қандай жиноятчиликнинг олдини олишда муҳимдир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага