12 март 2020 356

Ходимларнинг жонбозлиги сабаб бир фуқаронинг хаёти сақлаб қолинди

Жорий йилнинг 4 март куни кеч соат 20:00 ларда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ алоҳида отряди  ХПБ ходими капитан А.Хатамовга 1967 йилда туғилган, Ангрен шахрида яшовчи  Х.С. исмли аёл ва 1963 йилда туғилган Н.У. исмли фуқаролар мурожаат қилиб, уларнинг ўғли 1990 йилда туғилган П.Н., турмуш ўртоғи билан бўлган оилавий жанжал сабабли ҳозирда узини “Ўзбеккўмир” АЖ кўмир саралаш парки ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналига ташламоқчи эканлигини айтиб ёрдам сўрашган.

Шундан сўнг воқеа жойига зудлик билан  отряд гурух командирлари катта сержант Ф.Хосилов, сержант У.Супиев, сафдор ходимлар А.Тўлабоев, Ш.Нормахматов, Ш.Қурбоновлар етиб боришган. Шу вақт фуқаро Н.П. ўзини ушбу каналга ташлаган. Ходимларимизнинг хушёрлиги ва ўз касбини фидоийлиги сабабли фуқаро зудлик билан қутқариб олинган ва дастлабки ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг мазкур фуқаро ва унинг ота онаси иштирокида дастлабки суриштирув ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, соат 22:00 да “Жигаристон ” МФЙ раиси М.Бабарахимова иштирокида ота-онасига соғ-саломат топширилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг тинч ахоли фуқароларига кўрсатган беғараз ёрдами, фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатлари бўйича кечиктириб бўлмас тезкор профилактик чораларини кўрсатишда ўз жонбозликларини аямаганликлари учун, капитан А.Х.Хатамов бошчилигидаги катта сержант Ф.Хосилов, сержант У.Супиев, сафдор ходимлар А.Тўлабоев, Ш.Нормахматов, Ш.Қурбоновларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Намунали хизматлари учун ушбу ходимлар ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан рағбатлантириладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага