16 сентябр 2020 360

Хоразм вилояти ИИБда кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди

Коронавирус пандемиясига қарши курашда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Президентимизнинг Фармонига асосан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар орасида Хоразм вилояти ички ишлар органларининг 49 нафар фидойи ходимларнинг номлари ҳам бор.

15 сентябрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.Назармухамедов иштирок этди. У бугунги пандемия шароитида ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб, халқ манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган ходимларнинг меҳнатлари муносиб равишда эътироф этилиб, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганликлари боис муборакбод қилди.

Кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага