6 март 2021 241

Хоразм вилоятида гиёҳфурушликка қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди

Хоразм вилоятида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига қарши курашиш ойлиги”, “Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш зарбдор ойлиги” ва "Тозалаш-Антитеррор" тадбири доирасида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ҳамда бу борадаги қонунга зид ҳолатларга чек қўйиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йил 18 февраль куни вилоят Ички ишлар, ДХХ ва Миллий Гвардия бошқармалари ходимлари томонидан Ҳазорасп туманининг “Овшар” қишлоғида яшовчи, 1971 йилда туғилган О.У.нинг уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс 40 дона гугурт қутиларга жойланган жами вазни 88,81 гр бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Хоразм вилояти Ички ишлар, божхона ҳамда ДХХ бошқармалари ходимлари томонидан  2021 йил 26 февраль куни ўтказилган  навбатдаги тезкор тадбирда, Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида йўл бўйида тўхтаб турган,  Беруний туманида яшовчи, 1976 й.т А.О.га тегишли, “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида автотранспорт воситасининг салонида целлофан пакетга қадоқланган 26,28 гр “опий” гиёҳвандлик моддасини борлиги аниқланди. Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида ҳайдовчи ушбу гиёҳванд воситасини фуқаро Ф.А.га 10 500 000 сўм ҳамда 400 АҚШ доллари эвазига қонунга хилоф равишда сотганлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар, гиёҳвандлик – иллатдир, шу боис уни ҳаётингизга кириб келишига йўл қўйманг.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага