27 феврал 2021 81

Хоразмда одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни янада ривожлантириш белгилаб олинди

Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Хоразм вилояти бўлими ташаббуси билан 27 февраль куни Урганч шаҳрида “Одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни жадаллаштириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда вилоят ички ишлар органлари ва ҳамкор ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш билан шуғулланувчи масъул ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб, Хоразм вилояти ИИБ масъул ходими вилоят ҳудудида 2020 йил давомида одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Шундан кейин “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Хоразм вилояти бўлими ҳуқуқшуноси томонидан иштирокчилар эътиборига 2020 йил 17 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек эндиликда вилоятда одам савдосига қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, одам савдосидан жабр кўрган шахсларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада  ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага