8 апрел 2021 224

Янгиҳаёт туманида ЙПХ пости орқали гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтиш ҳаракати йўловчи учун муваффақиятсиз якунланди

2021 йил 3 апрель куни тахминан соат 12.50 да Янгиҳаёт тумани “А. Турбанов” ЙПХ постида ЙПХ 2-батальони 2-мобиль гуруҳи инспектори катта сержант М. Алихўжаев, кинология хизмати ходими сержант М. Низомиддинов, ППХ 5/3 отряди ходими сафдор М. Абдуллаев Тошкент вилоятидан кириб келаётган “Nexia-2” автомобилини тўхтатишди.

Автомобиль йўловчиси 30 ёшли Тошкент вилоятилик Аҳад Ж.нинг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотди. Натижада унинг курткасининг чўнтагидан қора целлофан пакет топилиб, унинг ичида жигар рангли ўзига хос ҳиди бўлган модда борлиги аниқланди.

Мазкур факт асосида ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўнг у Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага