3 май 2021 392

Янгиқўрғон туманида мактаб ўқувчиси тилла узукларни ўғирлаб кетди

Жорий йил 27 апрель куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 й.т. аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 апрель куни соат 08:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги шкафда бўлган нархи 1.000.000 сўмлик 2 дона тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖСТГ кинологи, ҲПБ профилактика инспектори, ЖҚБ тезкор вакили ва Ташкилий бўлинма бошлиқлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2003 й.т. қиз содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага