8 январ 2021 428

Йирик миқдордаги кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

2020 йилнинг 31 декабрь куни ИИВ Транспортда ХТББ “Ангрен ва Аппартак” кўмир конларини қўриқлаш бўйича алоҳида отряди ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик тадбир давомида, “Аппартак” кўмир кони постидан, Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 1992 й.т. М.Э. бошқарувидаги “HOWO” юк автомашинасида юк хатига асосан 35 тонна кўмир маҳсулотини давлат идорасига қарашли хўжалик ошхонасига олиб чиқиб кетаётганда шубҳа уйғотганлиги сабабли ортидан кузатиб борилган.

Кузатув давомида мазкур юк автомашинаси ўз йўналишини ўзгартириб, кўмир маҳсулотини бошқа жойга олиб кетаётганлиги аниқланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, давлат идораси ходими 1951 й.т., Тошкент шаҳар Сирғали туманида яшовчи М.Х. ушбу кўмир маҳсулотини Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Махсус таъминот” МЧЖга олиб бориб сотмоқчи бўлганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мазкур кўмир маҳсулоти назорат тартибида тарозида ўлчаб кўрилганда, 36 тонна 800 кг.ни ташкил этиши аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 январь куни Ангрен темир йўл бекати навбатчиси “Ангрен-Ховос” йўналиши бўйича ҳаракатланган, электровоз юк поезди, таркибида 49 та усти ярим очиқ кўмир маҳсулоти ортилган юк вагонлари билан “Ангрен-Облиқ” ҳамда “Облиқ-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаво магистрал босимини тушиб кетиши натижасида тўхтаб қолганлиги ҳақида хабар берди.

Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига борилганда, “Ангрен-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғи 95-км.да темир йўл изининг йўналиши бўйича ўнг томонида тахминан 300-400 кг кўмир маҳсулотлари тўкилганлиги аниқланди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу кўмир маҳсулотларини юк поездидан туширган ва ҳаво магистрал кранини тортиб юк поездини тўхтатган фуқаро Ангрен шаҳрида яшовчи, 2001 й.т. У.Р. эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага