19 март 2020 406

Йўл қоидаси бузилиши натижасида ўлим қайд этилди

Ангор туманида 2020 йилнинг 16 март куни соат 21.15лар чамасида, туманнинг “Юқори-Хўжақия” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1426 километрида, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи Р.Ф. бошқарувидаги “Кобальт” русумли  автоулови билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Б.М. исмли аёлни туртиб юборган. Натижада, Б.М. суд-тиббий экспертизасининг 2020 йилнинг 17 март кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан, 2020 йилнинг 17 март куни Р.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага