20 март 2020 173

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида...

Қумқўрғон туманида 2020 йил 18 март куни ҳисобга олинган, туманнинг “Элабод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1537 километрида, Шўрчи-Қумқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “Жозиба” маҳалласида яшовчи Н.Х. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан йўлни чапдан ўнга кесиб ўтаётган пиёда, Қизириқ туманида яшаган Н.П.ни туртиб юборган. Натижада Н.П. суд-тиббий экспертизасининг 2020 йилнинг 19 март кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан 19 март куни туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага