14 март 2020 391

Ёш ходимлар диққат марказида

Наманган вилояти ИИБнинг мажлислар залида бошқарма бошлиғининг ўринбосари рахбарлигида мухокама йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ИИБнинг барча соҳавий хизмат рахбарлари ўринбосари ва ёшлар етакчилари  иштирок этишди. Йиғилишда дастлаб бошқарма бошлиғининг ўринбосари Подполковник Ҳ.Т. Ортиқов сўзга чиқиб, Президентимиз 2019 йилнинг 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувлари чоғида “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” деган катта ишончлари, ўз ўзидан ҳар бир ходимнинг зиммасига катта масъулият ҳам юклагани ҳақида таъкидлаб ўтди. 

 

Ҳамкасбларига нисбатан ўрнак ва намуна бўлиб келаётган ёш ходимлар эътироф этилиб, улар сафини кенгайтириш борасида етакчиларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, тизимдаги фаолияти давомида хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган, аҳлоқсизлиги, билим даражасини пастлиги, хизмат вақтида ҳушёрликни йўқотгани ва бошқа интизом бузиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун интизомий жазога тортилган ёш ходимлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокама давомида бундай ходимлар қаттиқ танқид остига олиниб, бу каби ҳолатларни бартараф этишда виждонан иш олиб бориш лозимлиги ҳақида йиғилганларга қатъий топшириқ берилди. 

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда вилоят ИИБ ва унинг соҳавий хизматларида жами 533 нафар ёш ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Иш сифатини янада ошириш ҳамда ижтимоий қуллаб-қувватлаш мақсадида ёш ходимларга имтиёзли кредитлар асосида уй-жойлар, автомашиналар, моддий ва ижтимоий ёрдамлар берилиб, уларнинг халқ учун куну-тун хизмат қилишлари, халқнинг ичида юриб ишлаши учун катта қулайликларни яратмоқда. Ўтказилган муҳокама йиғилиши якунида ҳам берилаётган имконият ва шароитлардан оқилона фойдаланиб иш олиб бориш кераклиги, юқоридаги салбий вазиятлардан ҳар ким ўзи учун керакли ҳулоса олиши лозимлиги ходимларга тушунтирилди.  

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага