22 август 2020 183

Ёшлар одам савдосига қарши!

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишланган “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” марафон-акцияси 30 июндан 30 июлгача Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларда ИИВ масъул ходимлари Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчи идораси томонидан амалга оширилаётган “Одам савдосига қарши курашиш” USAID минтақавий лойиҳаси  билан ҳамкорликда ўтказилди.

Марафондан кўзланган мақсад  жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, давлат идоралари ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси эътиборини одам савдоси муаммосига қаратишдан иборат эди. Марафон тадбирлари online ва offline кўринишда ўтказилди: онлайн-сайт ҳуқуқий маслаҳатлашувлар, ахборот материалларни тарқатиш билан акциялар, радио, телевидение ва босма матбуотда чиқишлар, онлайн форумлар ва ёшлар учун онлайн викториналар ўтказилди.   

"Одам савдоси жабрланувчиларнинг биз билмаган тақдирлари" мавзусида энг яхши журналистик материал учун танлов ўтказилди. Соврин 4 та номинация бўйича аниқланди:

  • энг яхши ТВ сюжет,
  • энг яхши мақола,
  • ижтимоий тармоқлардаги энг яхши материал,
  • энг яхши фотосурат.

Танловда телевидение, босма оммавий ахборот воситалари, интернет-ресурсларнинг профессионал ва профессионал бўлмаган журналистлари, шунингдек, фотосуратчи ва блогерлар иштирок этишди. Жюри аъзолари томонидан кўрик танловга юборилган материаллар ичидан энг яхшилари саралаб олинди ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ИИВ ТЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага