18 июл 2021 388

Ёш ходимлар ватан хизматига шай

Куни кеча жисмоний ва психологик танловлардан ҳамда якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган, ҳар томонлама муносиб номзодларнинг бир гуруҳи вилоят ички ишлар органлари сафига қабул қилинди. Шу муносабат билан вилоят ИИББ ҳовлисида расмий тайинлов тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош бошқарма бошлиғи полковник Тоҳир Арипов сўзга чиқиб, ёшларни ИИО тизимига қабул қилингани билан самимий қутлади. Ёш ходимларни хизматга киришишларидан аввал, ватан ва халқ ҳимояси, фуқаролар хавфсизлиги таъминлашда ўзларига бириктирилган устоз ва мураббийлардан хизмат сир-асрорларини мустаҳкам ўрганишлари ҳақида алоҳида тўхталди. Келажакда улар орасидан хизмати ва садоқати билан тизимда ўчмас из қолдирадиган генераллар чиқишига ишонч билдириб, хизматларига зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилади.

Танловлардан аъло кўрсатгич билан ўтган 179 номзодлар Ички ишлар бош бошқармаси ва шаҳар туман ИИБларда хизмат фаолиятини бошлашди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага