28 июл 2020 228

Ёшларимиз – муҳим таянч

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган галдаги тадбир ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини кучайтириш, эзгу ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга бағишланди. Ўқув полигонида бўлиб ўтган тадбирда ёш ходимлар, ўқитувчи-мураббийлар ва курсантлар иштирок этди.

– Ёшлар билан фаол ишлаш борасида “йўл харитаси” ишлаб чиққанмиз. Мазкур ҳужжатда тингловчи-курсантлар билан мақсадли иш олиб бориш, уларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, иқтидорини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бўлажак соҳа вакилларини ҳар томонлама етук кадрлар этиб тайёрлашга қаратилган бир қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган. Янги ўқув йили олдидан ўтказилаётган учрашувларимиз келгусидаги мақсадларимизни рўёбга чиқаришда муҳим пойдевор бўлади. Чунки ёшлар билан мулоқот жараёнида улар томонидан муҳим ташаббуслар ҳам илгари сурилди ва бу фаолиятимизни янада жонлантириши табиий, – дейди катта лейтенант Зафар Охунов.

Учрашув давомида курсантларни адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш, улар орасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага