22 май 2020 44

Ёзёвонда “ISUZU ” велосипедчини уриб юборди

18 май куни фуқаро Р.В. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинасини Янги бўстон маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, велосипедчи Қ.Т.ни уриб юбориши оқибатида Қ.Т тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага