2 август 2020 534

ЙТҲ натижасида велосипедчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 01:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хаққулобод-Учқўрғон йўлининг 2 км.да ўзига тегишли бўлмаган “Матиз” русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган.

Натижада велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланган вақтингизда ҳушёрликни йўқотманг. Сония қадар чалғишингиз ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага