22 сентябр 2020 132

ЙТҲ оқибатида Мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳати олди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 18:20 ларда Наманган шаҳар "Порлоқ" маҳалласи ҳудудида давлат рақам белгисиз "Ремо" русумли мотоциклини бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, "Вольво" русумли юк автомашинасининг орқа томонига бориб урилган.

Натижада, мотоцикл ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага