13 август 2020 516

Юқоричирчиқ туманида ўз акасини дўппослаб пичоқлаган укага жиноий иш очилди

4 июль куни Юқоричирчиқ тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи 46 ёшли Зокир Д. шу маҳаллада яшовчи акаси 53 ёшли Ҳусан Д. билан акасининг уйида суҳбатлашиб ўтириб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолади. Жанжал давомида Зокир акасининг турли жойларига қўли билан уриб, сўнг ошхона пичоғи билан қўл соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Ҳусан Д. олган тан жароҳатлари билан туман марказий тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида Ҳусан Д.нинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Зокир Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага