21 ноябр 2020 217

Зафаробод тумани Чимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятига қарашли Жиззах цемент заводида ўғрилик юз берган

Бу тўғрида туман ички ишлар бўлимига маълум қилган корхона вакилларининг билдиришича, тунги соат 2 лар атрофида завод ишчилари, Ғаллаорол туманининг Лалмикор қўрғонида яшовчи Ш.Х., Фориш туманининг Хонбанди шаҳарчасида яшовчи Х.У. ҳамда Эгизбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи С.Я., шунингдек  корхонага қарашли бўлмаган масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчилари, Шароф Рашидов тумани Зиёкор қишлоқ фуқаролар йиғинда яшовчи Т.М. ҳамда Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Л.Н.лар жиноий тил бириктиришган.

Бундай келишув Т.М. ва Л.Н.лар бошқарувидаги “HOWO” юк машиналарига ҳужжатда кўрсатилганидек 80 тонна эмас, 100 тонна цемент ортилишига сабаб бўлди.

Шу йўл билан қонунбузарлар 11 миллион 306 минг 154 сўмлик қурилиш маҳсулотини талон-тарож қилишган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага