21 январ 2021 698

Зарафшонда қўрқитиш йўли билан таъмагирлик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

2021 йилнинг 11 январь куни, Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1987 йилда туғилган Зарафшон шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, миллати ўзбек, фуқаро А.М ғаразли ниятларни кўзлаб, 1981 йилда туғилган  Зарафшон шаҳарда яшовчи, миллати ўзбек фуқаро Р.Ани чўмилаётган ҳолатда видеотасвирга туширади. Шундан сўнг, олинган видео тасвирни унинг иш жойи ҳамда маҳалласига олиб бориб кўрсатиш ва тарқатиш йўли билан қўрқитиб, ундан 3 млн. сўм пул маблағларини талаб қилади. Р.Адан  1 млн. 900 минг сўм пулларни Зарафшон шаҳридаги “Мўжизалар майдончаси” савдо мажмуаси ёнида олаётган вақтида ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қинғир йўллар орқали тирикчилик қилишни ўзига касб қилиб олган фуқаро қилмишига яраша энди қонун олдида жавоб беради. Ҳолат юзасидан  А.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага