8 апрел 2021 284

Зарбдорлик безорига жиноий иш очилди

Қизириқ туманида 2021 йилнинг 7 март куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, туманнинг “Оқжар” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги майда шохли моллар бозори ёнида, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшовчи, Ў.С. жамиятда юриш туриш қоидаларини ва атрофдаги одамларни менсимасдан, ўз билганича хатти-ҳаракатлари билан туманнинг “Шодлик” маҳалласида яшовчи, Э.О. билан ўзаро жанжал қилиб, уни қўл ва оёқлари билан уриб-тепиб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган.

Натижада безорилик қилган зарбдорлик Ў.С.га нисбатан 27 март куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага