13 март 2020 240

“ZIF TEXTILE”да ёшлар шогирдликдан ишга қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь кунидаги мамалакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, улар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ишсиз, бекорчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, жойларда сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича мақсадли режалар ишлаб чиқилиб, асосан ёшларнинг ишсизлигига барҳам бериш, уларни касб-ҳунарга жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш чоралар кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар билан ўтказилган учрашувлар давомида ишсиз ёшлар томонидан даромади яхши бўлган ишга жойлашиш масалаларида 3-сектор раҳбари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан ҳар бир мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинган эди.

Қарийб икки ой илгари ишлаш истагани билдирган ёш йигит-қизларнинг 51 нафари “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятидаги чевар тикувчи ва бичувчиларга шогирдликка қабул қилинган эди.

Уларнинг барчаси икки ой давомида устоз ва мураббийларидан ўзлаштирган ҳунарларини бугун мустақил ўзи бажара оладиган ҳунар эгасига айланди. Уларнинг ҳар бири бугун “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятининг ишчиси вазифасига ишга қабул қилинди.

Шу муносабат билан “ZIF TEXTILE” корхонасига ташриф буюрган Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ёшларни янги ишга қабул қилинганлиги билан муборакбод этиб уларнинг келгуси ишларига омадлар тилади.

Шундан сўнг, корхона ходимларига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан қизиқди.

Бугун фойдали меҳнат билан шуғулланаётган ёшларнинг ўрни тобора кенгайиб бораётганлигини кузатишимиз, улар томонидан яратилган меҳнатлари маҳсули натижаларига ҳавас кўзи билан боқмасликнинг иложи йўқлигига амин бўламиз!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Тепага